• Виртуал қабыллаўха
  • Сайт картасы
  • Сайтқа кириў

Мўйноқ янги қиёфага кирмоқда

Мўйноқ янги қиёфага кирмоқда

Президентимиз 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида шаҳар ва туманлар қиёфасини тубдан янгилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш, аҳолига барча қулайликларни яратиш борасида муҳим вазифалар белгилаб берган эди.
Хусусан, Мўйноқ туманини комплекс ривожлантириш дастури қабул қилиниб, 2019-2021 йилларда жами 1 триллион 485 миллиард сўмлик қурилиш-реконструкция ишларини амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Шундан жорий йилда 40 та ижтимоий соҳа объектида бунёдкорлик ишлари бажарилади. Ҳозирда амфитеатр, маданият саройи, спорт комплекси, Ёшлар маркази каби объект ва кўп қаватли турар-жойлар қурилмоқда. Марказий кўчалардаги йўлларни таъмирлаш, электр энергияси, ичимлик суви ва табиий газ тармоқларини янгилаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
– Орол музейи биносини қурмоқдамиз, – дейди «Беруний Агроқурилиш» МЧЖ иш юритувчиси Юсуфбой Нуруллаев. – Айни пайтда темир-бетон ва ғишт териш ишлари қизғин бажариляпти. Янги музей биноси мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилади. Ушбу масканга келган туристлар кўргазма залидаги экспонатлар ва 3D кинозалида Орол тарихи тўғрисидаги фильмларни томоша қилади.
2.JPG
3.JPG
4 (1).JPG
5.JPG
11.JPG