• Виртуал қабыллаўха
  • Сайт картасы
  • Сайтқа кириў

Ўзбекистонда «Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологиялари жорий этилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида “Ақлли қишлоқ хўжалиги” технологияларини жорий этиш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ушбу концепциянинг асосий мақсади қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги, ҳайвонларининг маҳсулдорлигини оширишга қаратилган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига юқори технологияларни жорий этиш бўйича тадбирлар мажмуини амалга ошириш ҳисобланади.

Жумладан, қуйидагилар жорий этишни инобатга олади:

бошқарув самарадорлигини ошириш;

ресурстежамкор технологиялар, хусусан аниқ уялаб экадиган сеялкалар, GPS ускуналари билан жиҳозланган қишлоқ хўжалиги техникаларини қўллаш;

сув ресурслари, ўғитлардан самарали фойдаланишни назарда тутувчи сувтежовчи суғориш технологиялари;

қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини парваришлаш ва сутни соғиш бўйича робототехникалар;

қишлоқ хўжалигига янги замонавий касб эгалари бўлган ходимларни (мутахассисларни) жалб этиш;

маълумотлар алмашинувининг рақамли форматига ўтиш, ҳисобот турларини қисқартириш билан иштирокчиларнинг ўзаро ва давлат билан ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш;

республиканинг қишлоқ хўжалиги қуйи тармоқлари ва ҳудудлари кесимида умумфойдаланишга қаратилган билим ва технологиялар банкини яратиш;

иқлим ўзгаришларига мослашувчанлиги ва чидамлилигини ошириш;

рақобатбардош, бозор ва экспортга йўналтирилган қишлоқ хўжалигини шакллантириш;

озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни кучайтириш;

давлат сарф-харажатларининг самарадорлигини, шу жумладан давлат-хусусий шерикчилик асосида ошириш;

хорижий аналогларга мос келадиган “Ақлли қишлоқ хўжалиги” технологияларини режали асосда жорий этиб бориш;

инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг логистика инфратузилмаси самарадорлигини ошириш.

Концепциянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

меҳнат унумдорлигини ошириш учун рақамли қишлоқ хўжалигига ўтиш ва рақамли технологиялардан фаол ва кенг фойдаланиш;

соҳада глобал режалаштиришни ва бозор иштирокчиларига аниқ тавсиялар тақдим этишни таъминлаш, шу жумладан сунъий интеллектни қўллаш учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилар ва давлат маълумотлари оқимини “Ақлли қишлоқ хўжалиги” платформасига интеграциялаш;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг давлат, банк ва суғурта маълумотларига киришларининг очиқлигини таъминлайдиган “Ақлли қишлоқ хўжалиги” платформаси функцияларини интеграциялаш;

қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлашнинг механизмларини ва чора-тадбирларини шакллантириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳаракат кузатувчанлигини (қидирувчанлигини) таъминлаш (белгилар, чиплар, идентификаторлар, технологиялар, қурилмалар, тизимлар орқали);

турли хил рақамли очиқ платформаларга киришни таъминлайдиган маҳаллий ишланмаларни рағбатлантириш (рақамли майдон, рақамли пода, техника, иссиқхоналарни бошқариш ва бошқалар);

бозор иштирокчилари учун шахсий (матрица) технологик ечимлар тўпламини тақдим этиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш учун савдо онлайн-платформа ва тизимларни жорий этиш;

рақамли технологияларга ўтиш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва меъёрий-техник талабларни тартибга солиш бўйича таклифларни шакллантириш;

ўқув-услубий мажмуаларни (стандартлар, ўқув дастури услубиёти) шакллантириш;

Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозорида етакчи экспорт қилувчи ўринга чиқиши учун маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнлари ва стандартларини умумжаҳон талабларига мослигини таъминлаш;

“Ақлли қишлоқ хўжалиги”, жумладан рақамли инфратузилма технологияларини жорий этишнинг норматив-ҳуқуқий, ташкилий ва институционал асосларини яратиш;

ақлли-сервис хизматларига бўлган талабни рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

ақлли-сервис хизматлари ишланмаларини яратиш ва жорий этишнинг давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини шакллантириш;

қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатиш ва турмуш даражасини ошириш;

қишлоқ жойларида ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмаларига қулай муҳит яратишни таъминлаш, шунингдек Интернет тезлигини ва ундан фойдаланиш имкониятларини ошириш;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини баҳоловчи ва қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларида истеъмолчилар билан боғловчи “Ақлли қишлоқ хўжалиги” платформасини яратиш;

рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги ер майдонларида навигация тизимини қўллашни ривожлантириш, шу жумладан фермерларга очиқ ахборотни тақдим этиш, рақамли технологиялар тизимини жорий этиш ва такомиллаштиришни жадаллаштириш;

Республиканинг барча ҳудудларини жорий этилаётган “Ақлли қишлоқ хўжалиги” технологияси билан тўлиқ қамраб олишни режалаштириш ва амалга ошириб бориш;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини кредитлаш ва суғурталаш жараёнини соддалаштирадиган технологияларни яратиш, давлат хизматларини кўрсатиш муддатларини (субсидия, дотация ва бошқалар) субъектларнинг рақамли объектив маълумотларини инобатга олган ҳолда қисқартириш, рақамли технологияларни жорий этишни рағбатлантириш орқали ҳужжатлар айланишини соддалаштириш;

хўжалик юритувчи субъектлар меҳнат унумдорлигини ошириш ва маблағ айланишини тезлаштириш;

ишлаб чиқариш самарадорлигини оширувчи, назорат ва кузатишни таъминлайдиган рақамли ахборот ресурслари, платформа ва технологияларни (аниқ деҳқончилик, вегетация даврини назорат қилиш, рақамли дала, рақамли пода ва бошқалар) жорий этиш, бошқарувни самарали таъминловчи (ишлаб чиқариш ва истеъмол баланси, экспорт, турли даражадаги бозор конъюнктураси, таҳлили, баланс таҳлили), ишлаб чиқарувчидан истеъмолчигача самарали сотиш занжирини яратиш;

товарларнинг биржа ва омборхоналарда мавжудлиги (пахта, ғалла, ёғ, шакар, гуруч ва бошқалар) ва улардан мавсумий савдонинг талаб ва таклифнинг мувозанатини молиявий-ростловчи бошқарув воситалари сифатида фойдаланиш;

иштирокчилар ўртасида ўзаро ва давлат билан рақамли форматда алоқанинг самарадорлигини ошириш, ахборот ресурсларини интеграциялаш ва фойдаланувчиларга чексиз тезкор, эркин фойдаланиш имкониятини (электрон операцияларни амалга ошириш, электрон омборхона ҳужжатлари, товарларни қайта ишлашга қабул қилиш далолатномалари ва бошқалар) яратиш;

масофавий қишлоқ хўжалиги таълимининг рақамли муҳитини ва профессионал агроконсалтинг бозорини ривожлантириш;

қишлоқ хўжалигида ишлашнинг жозибадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалигида ахборот-коммуникация технологиялари мутахассисларига бўлган эҳтиёжни кўпайтириш, қишлоқ жойларида аҳоли даромадларини ошириш;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларни макробашоратлаш платформасига, қишлоқ хўжалиги техникаларини бошқариш, об-ҳаво башоратлари ва ўсимликлар вегетациясини объектив назорат қилиш воситалари, ишлаб чиқаришни режалаштириш ва бошқариш элементлари, сунъий интеллект воситалари, қишлоқ хўжалиги рақамли платформасини рақамли иқтисодиёт жараёнлари билан интеграциялашни таъминлаш.