• Виртуал қабыллаўха
  • Сайт картасы
  • Сайтқа кириў

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Хўжайли туманидаги мактаб тарбияланувчиларига совға улашди

1-июнь ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Дарҳақиқат, инсон бу ёруғ дунёда болам деб яшайди, бахтини фарзандларининг камолида кўради. Жаҳонда бирор-бир миллат, халқ йўқки, у ўз зурриёди тўғрисида қайғурмасин. Бироқ, ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, Ўзбекистондек болажон юрт ер юзида кам топилади.

 

Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунларданоқ халқимизнинг ана шу бебаҳо, эзгу хислати давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Хўжайли туманидаги 3-сонли маҳсус давлат мактаб интернати – бунинг айқин мисолидир.

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Юнусов Ильхамбай Кучкарович 1-июнь – ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Хўжайли туманидаги мактаб интернати барча тарбияланувчиларига совғалар топширди.

Байрам билан қутлаш маросимида шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг комитет бошлиғи З.Зиядуллаев, Қорақалпоғистон Рсепубликаси Ветеренария ва чорвачиликни ривожлатириш комитети бошлиғи М. Кайпанов, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Касаба уюшма раиси М.Курбаниязов  ва бошқа тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок етди.

Тадбир доирасида, болажонлар томонидан ҳар турли қизиқарли чиқишлар намойиш этилди.