• Виртуал қабыллаўха
  • Сайт картасы
  • Сайтқа кириў

Қорақалпоғистон Республикаси ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажарди

2019 йилнинг 1 июль ҳолатига Қорақалпоғистон Республикаси ғаллакорлари давлат қирмонига ғалла топшириш шартномасини ортиғи билан бажарди.

 Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ахборот хизмати маълум қилмоқда. 

Унга кўра, шартномада кўрсатилган 102 110 тонна ғалла амалда 104 995 тоннага етказилди.

 Айни пайтда йиғин-терим ишлари давом этмоқда.