• Виртуал қабыллаўха
  • Сайт картасы
  • Сайтқа кириў

Қорақалпоғистон Республикаси туманларида пиёз ва саримсоқпиёз экинларини экиш бўйича кўргазмали амалий-семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5-сентябрдаги 01-04/1-2688-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси туманларида 10-12 сентябрь кунлари 2020 йил ҳосили учун 2019 йил август-сентябрь ойларида пиёз ва саримсоқпиёз экинларини экиш бўйича кўргазмали амалий-семинар ўтказилди

 Мазкур баён асосида 2020 йил ҳосили учун Қорақалпоғистон Республикасида жами 3 минг 700 гектар шундан, фермер хўжаликларида 800 гектар  майдонларга пиёз ва саримсоқпиёз экинларини экиш учн режа этиб белгилаб берилди.

 Шунингдек, 2020 йил ҳосил учун 2019 йилда август пиёз ва саримсоқпиёз экинларини ўз муддатларида экилишини ва уларга талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз вақтида етказиб бериш бўйича ичши гуруҳлар тузилди. 

Бундан ташқари, жами 800 гектар август пиёз ва саримсоқпиёз экинларига жами 210 тонна уруғликлар, 135 тонна ЁММ
ва 220 тонна минераль уғитлар  бўйича ҳисоб-китблари ишлаб чиқилди.

Пиёз ва саримсоқпиёз экадиган фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг белгиланган экин майдонларга талаб қилинадиган минерал ўғитлар белгиланган тартибда БИРЖА савдолар орқали ташкил этилса ЁММ республикада белгиланган нархларга 10 ФОИЗ миқдорда устама нарх билан 100 ФОИЗ олдиндан тўлов шарти билан етказиб берилиши таъминланади.

Энг асосийси экилган майдонларидан ЖАМИ  11 минг 200 тонна шундан, 9 минг 600 тонна ПИЁЗ ва 1600 тонна САРИМСОҚПИЁЗ маҳсулотларин етиштириб, 784 тоннаси ЭКСПОРТГА йўналтиришни режалаштирилди.