Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Yangiliklar Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани биринчилардан бўлиб пахта хомашёсини етиштириш шарномавий режасини ортиғи билан бажарди.

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани биринчилардан бўлиб пахта хомашёсини етиштириш шарномавий режасини ортиғи билан бажарди.


Ўзбекистон Респубилкаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 декабрдаги “2019 йилда ғўзани навлари бўйича жойлаштириш ва пахта хомашёсини етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги 1037-сонли қарори ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 27 декабрдаги 01-08/8-12/888-сонли йиғилиш баёни асосида Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги 366 та фермер хўжаликлари билан 15250 га майдонга чигит экиб давлатга 32250 тонна пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича контрактация шарномалари тузилди.

Туман фермер хўжаликлари ва деҳқонларнинг агротехник тадбирларини ўз вақтида сифатли қилиб ўтказиб, фидокарона меҳнатлари натижасида фермер хўжаликларининг ғўза майдонларида юқори ҳосил тўплашга эришилди.

Йиғим-терим мавсумини Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 9 сентябрдаги “2019 йил пахта ҳосилини Йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 752-сонли қарори топшириқларини раҳбарликка олиб туманда 307 та йиғим-терим отрядлари ташкил қилиниб, ушбу отрядларга жами 21500 та теримчилар бириктирилиб, шундан 7629 та нафар теримчилар, фермер хўжаликлари ишчиларидан ва 13871 та уюшмаган аҳоли яъни кунгилли теримчилар жалб қилиниб йиғим-терим ишларини 10 сентябрдан бошлаб юборилди. Терим отрядлари раҳбарларига ҳар бирига 2 млн.сўмдан иш-ҳақилари берилиб, теримчиларга ҳар куни дала бошларида терим пуллари бериб борилди. Шу билан бирга илғор теримчиларни рағбатлантириш мақсадида ҳар 5 кун натижаси билан қимматбаҳо совғалар мукофот тариқасида бериб борилди.

 Шунинг натижасида 11 октябрь куни давлатга шартномавий режадаги 32250 тонна пахта хомшёси ўрнига 32267 тонна пахта топшириб шартномавий режани 100,05  фоизга Қорақалпоғистон Республикасида биринчилардан бўлиб бажаришга эришди.

Ушбу буюк хиромонни барпо этишда тумандаги 366 та фермер хўжаликларидан 285 таси шартномавий режаларини ортиғи билан бажариб чиқди.

Бугунги кунда йиғим-терим ишлари давом этмоқда.


Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Related Post

Мўйноқ янги қиёфага кирмоқдаМўйноқ янги қиёфага кирмоқда

Президентимиз 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида шаҳар ва туманлар қиёфасини тубдан янгилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш, аҳолига барча қулайликларни

Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлар тўғрисида Президент Фармони қабул қилиндиҚишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлар тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди

Фармонга мувофиқ фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ва фойдаланишга киритиладиган ҳамда ўрмон фонди ерларнинг мелиоратив ҳолати, унумдорлиги ва сув таъминотини яхшилаш технологиясини жорий қилганлик учун қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига имтиёзлар

Qoraqalpog’iston Respublikasi Qishloq xo’jaligi vazirligi xodimlari uchun tashkil etilgan o’quv seminariQoraqalpog’iston Respublikasi Qishloq xo’jaligi vazirligi xodimlari uchun tashkil etilgan o’quv seminari

?O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-oktabrdagi ‘‘Davlat fuqarolik xizmatchilari tomonidan odob-axloq qoidalariga rioya etishni ta’minlash bo’yicha qo’shimcha chora-tadbirlar to’g’risida’’gi qarorining 6-bandida Adiliya vazirligi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligiga mazkur qarorning mazmun-mohiyatini