• Виртуал қабыллаўха
  • Сайт картасы
  • Сайтқа кириў

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани пахта тўқимачилик кластери биринчилардан бўлиб пахта хомашёсини етиштириш шарномавий режасини ортиғи билан бажарди.

Ўзбекистон Респубилкаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
27 декабрдаги “2019 йилда ғўзани навлари бўйича жойлаштириш ва пахта хомашёсини етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги 1037-сонли қарори ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг
2018 йил 27 декабрдаги 01-08/8-12/888-сонли йиғилиш баёни асосида Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги 190 та фермер хўжаликлари билан 10275 га майдонга чигит экиб давлатга 23465 тонна пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича контрактация шарномалари тузилди.

Туман фермер хўжаликлари ва деҳқонларнинг агротехник тадбирларини ўз вақтида сифатли қилиб ўтказилиши ва фидокарона меҳнатлари натижасида фермер хўжаликларининг ғўза майдонларида юқори ҳосил тўплашга эришилди.

Йиғим-терим мавсумини Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил
9 сентябрдаги “2019 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 752-сонли қарори топшириқларини раҳбарликка олиб туманда 223 та йиғим-терим отрядлари ташкил қилиниб, ушбу отрядларга жами 15643 та теримчилар бириктирилиб, шундан 5138 та нафар фермер хўжаликлари ва кластер корхоналари ишчиларидан, 10505 та уюшмаган аҳоли яъни кунгилли теримчилар жалб қилиниб йиғим-терим ишларини 12 сентябрдан бошлаб юборилди. Терим отрядлари раҳбарларига ҳар бирига 2 млн.сўмдан иш-ҳақилари берилиб, теримчиларга 16 млрд 954 млн 832 минг сўм шундан кластер корхонаси томонидан 2 млрд 945 млн 832 минг сўм, 14 млрд сўм кридит ҳисобидан  иш хақилари ҳар куни дала бошларида теримчиларга терим пуллари бериб борилди. Шу билан бирга илғор теримчиларни рағбатлантириш мақсадида ҳар 5 кун натижаси билан қимматбаҳо совғалар мукофот тариқасида бериб борилди. Туманда илғор фермер хўжаликларидан “Навоий қайир” фермер хўжалиги режадаги 140 тонна урнига 148.4 тн пахта топшириб шартномали  режасин 106 % га,  “Иззат Жуманиязов” фермер хўжалиги режадаги 184 тонна урнига 197 тн пахта топшириб шартномоли  режасин 107.0 % га ,   “Ражапов Алимбай” фермер хўжалиги режадаги 160 тонна урнига 164 тн пахта топшириб шартномали  режасин   102.1 %  га, бажариб чиқди. “Абод Таллиқ” фермер хўжалиги режадаги 46 тонна урнига 49.2 тн пахта топшириб шартномали  режасин   106.2 %  га, бажариб чиқди.

Шунинг натижасида 17 октябрь куни давлатга шартномавий режадаги 23465 тонна пахта хомшёси ўрнига 23743 тонна  пахта топшириб шартномавий режани 101,18 фоизга Қорақалпоғистон Республикасида биринчилардан бўлиб бажаришга эришди.

Бугунги кунда йиғим-терим ишлари давом этмоқда.