• Виртуал қабыллаўха
  • Сайт картасы
  • Сайтқа кириў

Қорақалпоғистон Республикаси Елликқалъа тумани пахта тўқимачилик кластери пахта хомашёсини етиштириш шарномавий режасини ортиғи билан бажарди.

Ўзбекистон Респубилкаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
27 декабрдаги “2019 йилда ғўзани навлари бўйича жойлаштириш ва пахта хомашёсини етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги 1037-сонли қарори ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг
2018 йил 27 декабрдаги 01-08/8-12/888-сонли йиғилиш баёни асосида Қорақалпоғистон Республикаси Елликқалъа туманидаги 223 та фермер хўжаликлари билан 10740 га майдонга чигит экиб давлатга 24290 тонна пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича контрактация шарномалари тузилди.

Туман фермер хўжаликлари ва деҳқонларнинг агротехник тадбирларини ўз вақтида сифатли қилиб ўтказилиши ва фидокарона меҳнатлари натижасида фермер хўжаликларининг ғўза майдонларида юқори ҳосил тўплашга эришилди.

Йиғим-терим мавсумини Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил
9 сентябрдаги “2019 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 752-сонли қарори топшириқларини раҳбарликка олиб туманда 231 та йиғим-терим отрядлари ташкил қилиниб, ушбу отрядларга жами 16193 та теримчилар бириктирилиб, шундан 5350 та нафар фермер хўжаликлари ва кластер корхоналари ишчиларидан, 10843 та уюшмаган аҳоли яъни кунгилли теримчилар жалб қилиниб йиғим-терим ишларини 11 сентябрдан бошлаб юборилди. Терим отрядлари раҳбарларига ҳар бирига 2 млн.сўмдан иш-ҳақилари берилиб, теримчиларга 16 млрд. 221 млн. 803 минг сўм  кластер корхонаси томонидан иш хақилари ҳар куни дала бошларида теримчиларга терим пуллари бериб борилди. Шу билан бирга илғор теримчиларни рағбатлантириш мақсадида ҳар 5 кун натижаси билан қимматбаҳо совғалар мукофот тариқасида бериб борилди.

 Шунинг натижасида 19 октябрь куни давлатга шартномавий режадаги 24290 тонна пахта хомшёси ўрнига 24303 тоннадан ортиқ  пахта топшириб шартномавий режани 100,05 фоизга бажаришга эришди.

Ушбу буюк хиромонни барпо этишда тумандаги 223 та фермер хўжаликларидан 174 таси шартномавий режаларини бажариб чиқди.

Бугунги кунда йиғим-терим ишлари давом этмоқда.