• Виртуал қабыллаўха
  • Сайт картасы
  • Сайтқа кириў

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани биринчилардан бўлиб пахта хомашёсини етиштириш шарномавий режасини ортиғи билан бажарди.

Ўзбекистон Респубилкаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
27 декабрдаги “2019 йилда ғўзани навлари бўйича жойлаштириш ва пахта хомашёсини етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги 1037-сонли қарори ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг
2018 йил 27 декабрдаги 01-08/8-12/888-сонли йиғилиш баёни асосида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманидаги 107 та фермер хўжаликлари билан 1165 га майдонга чигит экиб давлатга 2540 тонна пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича контрактация шарномалари тузилди.

Туман фермер хўжаликлари ва деҳқонларнинг агротехник тадбирларини ўз вақтида сифатли қилиб ўтказилиши ва фидокарона меҳнатлари натижасида фермер хўжаликларининг ғўза майдонларида юқори ҳосил тўплашга эришилди.

Йиғим-терим мавсумини Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил
9 сентябрдаги “2019 йил пахта ҳосилини Йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 752-сонли қарори топшириқларини раҳбарликка олиб туманда 24 та йиғим-терим отрядлари ташкил қилиниб, ушбу отрядларга жами 1693 та теримчилар бириктирилиб, шундан 583 та нафар фермер хўжаликларидан,  1110 та уюшмаган аҳоли яъни кунгилли теримчилар жалб қилиниб йиғим-терим ишларини 13 сентябрдан бошлаб юборилди. Терим отрядлари раҳбарларига ҳар бирига 2 млн.сўмдан иш-ҳақилари берилиб, теримчиларга 2 млрд 260 млн 25 минг сўм миқдорида терим пуллари ҳар куни дала бошларида теримчиларга  бериб борилди. Шу билан бирга илғор теримчиларни рағбатлантириш мақсадида ҳар 5 кун натижаси билан қимматбаҳо совғалар мукофот тариқасида бериб борилди. Туманда илғор фермер хўжаликларидан “Шортанбай Бахытлы ел” фермер хўжалиги режадаги 65.4 тонна урнига 106 тн пахта топшириб шартномали  режасин 162 % га,  “Исметулла баба ийшан” фермер хўжалиги режадаги 22 тонна урнига 29 тн пахта топшириб шартномали  режасин         130.2 % га , “Қанли Қайрулла” фермер хўжалиги режадаги 22 тонна ўрнига
26 тн пахта топшириб шартномали  режасин 117.1 %  га, бажариб чиқди.

Шунинг натижасида 17 октябрь куни давлатга шартномавий режадаги 2540 тонна пахта хомшёси ўрнига 2545 тоннадан ортиқ  пахта топшириб шартномавий режани 100,67 фоизга Қорақалпоғистон Республикасида биринчилардан бўлиб бажаришга эришди.

Ушбу буюк хиромонни барпо этишда тумандаги 107 та фермер хўжаликларидан 83 таси шартномавий режаларини ортиғи билан бажариб чиқди.

Бугунги кунда йиғим-терим ишлари давом этмоқда.