Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Yangiliklar Тошкентда қишлоқ хўжалиги соҳасида йирик ярмарка ташкил этилади

Тошкентда қишлоқ хўжалиги соҳасида йирик ярмарка ташкил этилади


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан соҳа олимлари ва мутахассислари билан ҳамкорликда 2020 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан уйғунлашган ҳолда ҳимоя қилиш учун талаб этиладиган кимёвий ва биологик воситаларнинг таъсир этувчи моддалари бўйича таклиф ва тавсиялари ишлаб чиқилди. Мазкур тавсияларга асосан кимёвий ва биологик воситалар заҳирасини яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга ушбу воситаларни етказиб беришда бозор муносабатларини кенг жорий этиш, шаффофликни таъминлаш ва соғлом рақобатни йўлга қўйиш мақсадида 2019 йил 11-13 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ёшлар ижодиёт маркази”да халқаро очиқ савдо ярмаркасини ўтказиш режалаштирилмоқда.
     Кўргазмада кимёвий ва биологик воситалар ишлаб чиқарувчи халқаро компаниялар, маҳаллий корхоналар ҳамда илмий-тадқиқот институтлари томонидан ишлаб чиқарилаётган кимёвий, биологик, микробиологик воситалар ҳамда ўсимликнинг ўсишини бошқарувчи воситалар ва биостимуляторлар кўргазмасини намойиш этилади.
Ярмаркага қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари, барча турдаги кластерлар, агрофирмалар, кооперациялар, фермер ва дехқон хўжаликлари раҳбарлари, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, ўсимликлар клиникалари, аъло хизмат отрядлари раҳбарлари таклиф этилади.
Маълумот учун телефон: +99871 263 19 86

Leave a Reply

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Related Post

TAYINLAWTAYINLAW

  ✅Qaraqalpaqstan Respublikası Shımbay rayonı Awıl xojalıģı bo’limi baslıģı lawazımına Saribaev Janibek Kojabekovich tayınlandı. ✅Saribaev Janibek Kojabekovich usı lawazımģa tayınlanıwģa shekem Shımbay rayonı fermer, diyqan xojalıqları hám tamarqa jer iyeleri

Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлар тўғрисида Президент Фармони қабул қилиндиҚишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлар тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди

Фармонга мувофиқ фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ва фойдаланишга киритиладиган ҳамда ўрмон фонди ерларнинг мелиоратив ҳолати, унумдорлиги ва сув таъминотини яхшилаш технологиясини жорий қилганлик учун қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига имтиёзлар

Президент Мўйноқда сув ҳавзаларини барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишдиПрезидент Мўйноқда сув ҳавзаларини барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Мўйноқ туманига келиб, Амударё дельтасида кичик сув ҳавзаларини барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълумот бермоқда.  2019-2022 йилларга мўлжалланган ушбу лойиҳа сув