Юртимизда байрам шукуҳи кезиб юрган айни кунларда ички истьемол бозорини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш ва нарх-наволарнинг барқарор сақланишини таъминлаш мақсадида Нукус шаҳридаги марказий деҳқон бозорида янги йил ярмаркалари иш бошлади.
Ярмаркадан 26 турдаги маҳсулотлар ўрин олган бўлиб, бозордаги одатий нархларга нисбатан арзонлиги билан аҳамиятлидир.