• Виртуал қабыллаўха
  • Сайт картасы
  • Сайтқа кириў

Қораўзакли фермер Республикамизда биринчи бўлиб ғалла топшириш режасини бажарди!

“Қораўзакли Расул” фермер хўжалиги Республикамизда биринчи бўлиб ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажарди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қораўзак туманида жорий йил 4300 гектар майдонда ғалла экилиб, давлатга 9693 тонна ғалла маҳсулотини етиштириш режалаштирилган. Агротехник тадбирларнинг ўз вақтида сифатли олиб борилиши ва ғаллани қисқа муддатда йиғиб олиш мақсадида тегишли отрядлар тузилиб, зарур техникалар билан таъминланиши ўз самарасини берди. Туман ҳудудидаги фермер хўжаликлари ғалладан мўл ҳосил олиб, шартнома режаларини бажармоқда.

Тумандаги “Қораўзак” қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган “Қораўзакли Расул” фермер хўжалиги туман ва Республика миқёсида биринчи бўлиб давлатга ғалла топшириш режасини бажарди. Фермер хўжалиги 39 тонна ўрнига 65 тонна ғалла топшириб, давлат режасини 167 фоизга бажарди. Ҳосилдорлик гектарига 65 центнердан тўғри келди.

Ғалла ўрим-йиғим мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.