Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда Вазирлик Марказий аппаратида мавжуд бўлган бўш лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан таъминлаш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг
“Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали”
vacancy.argos.uz орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.
Номзод бир вақтнинг ўзида 3 та бўш лавозим учун ариза билан мурожаат этиши мумкин.
Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.
Танлов тўғрисидаги батафсил маълумотлар билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий сайти https://agro.uz/uz/about/vacancies/ ҳамда +998 71 263-03-36, +998 71 260-36-87 телефон рақамлари орқали билиб олишингиз мумкин.
Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатлар 2020 йил 27 ноябрдан 11 декабргача қабул қилинади.
Танловга жараёнларига оид саволларингизга қуйидаги ҳавола орқали жавоб олишингиз мумкин: